Мўғулларнинг Марказий Осиёга кириб келиши
(ҳижрий 656; милодий 1258 йил)
Мўғуллар Ўрта Осиё минтақасига мансуб ҳалқ бўлиб, уларнинг асл ватани Мўғулистон – Хитой тарафдаги ерлардир. Улар катта жамоалардан иборат бўлиб, турли-туман қабилаларга мансуб эдилар. Уларнинг ҳаммасини ҳижрий 603-624 (милодий 1206-1227) йилларда Чингизхон бирлаштирган ва қора қурумни ўзига пойтахт қилиб олган. Мўғуллар шафқатсизлиги, алдамчилиги билан танилган саҳровий кўчманчи қабилалардан иборат бўлган. Улар тажовузга, товламачиликка, кишиларнинг қонини тўкишга ниҳоятда ўч, дуч келган нарсани, ҳатто ит гўштини ейишдан ҳам қайтмайдиган халқ эди. Уларнинг ичида бутларга, юлдузларга, қуёшга сиғинадиганлари ҳам, ибоҳийлик – «ҳамма нарса мумкин», деган эътиқодга амал қиладиганлари ҳам жуда кўп бўлган.
XIII асрнинг бошларига келиб (1206-1215) Мўғулистонда Чингизхон ҳукмронлигида кўчманчи мўғулларнинг улкан давлати пайдо бўлди. Бу даврда Ўрта Осиё ҳудудларида Хоразмшоҳлар давлати мавжуд бўлиб, ўзаро урушлар ва ўзбошимчалик, бебошлик оқибатида бу қудратли салтанат инқирозга юз тута бошлаган эди. Чингизхон билан Муҳаммад Хоразмшоҳ ўртасида қисқа муддат (1215-1218) давом этган элчилик муносабатлари охир-оқибат фожиали тугади. Ҳарбий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрган мўғул қўшинлари хоразмшоҳлар давлатидаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тушкунлик вазиятидан фойдаланиб, қисқа муддатда (1218-1221) Ўрта Осиё ерларини босиб олдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси
🕋 @islomuz