Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркиянинг Анталия шаҳридаги COP31 конференцияси доирасида юқори даражадаги муҳим учрашувда иштирок этди. Тадбир давомида у Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг ташаббусларини юқори баҳолаб, янги тузилган «Нол чиқинди» (Zero Waste) Глобал альянсига Ўзбекистоннинг тўлиқ хайрихоҳлигини билдирди.
Иқлим ўзгаришлари кескинлашаётган бугунги кунда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш энг долзарб масаладир. Шунинг учун жаҳон давлатлари чиқиндиларни камайтириш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини шошилинч равишда бирлаштириши зарур.
Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.