Телеграм

FATVO.UZ | Расмий канал

@diniysavollar Религия и эзотерика
РКН: проверяем Иноагент: проверяем
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633

Статистика обновлена 14.11.2026 в 06:58 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики193 582
Охват поста56 011 29% от подписчиков
ERR за месяц28,93%
ERR за 24 часа19,14%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
FATVO.UZ | Расмий канал tg193 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
#Видео
#исм

📹 Фарзандга исм қўйишга ким ҳақли?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
👁 25 тыс. ↻ 273 вчера в 13:37
FATVO.UZ | Расмий канал tg193 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
ИЖАРА НАРХИНИ МАЪЛУМ БИР КЎРСАТКИЧ (ИНДЕКС)ГА БОҒЛАБ ҚЎЙИШ
#ижара

❓ 2285-САВОЛ: Бўш турган бинойимни бир корхона ижарага сўради. Улар ижара нархини маълум бир кўрсаткичга, яъни БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 10 баробарига боғлашмоқчи. Ижара нархини шу тарзда келишиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаръий мезонларга кўра, ижара ҳақи олдиндан маълум ва аниқ бўлиши, томонларни низога олиб бормайдиган тарзда белгиланиши шарт. Ижара нархини тартибга солинган аниқ кўрсаткичга, масалан саволда сўралгани каби, БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) индексига боғлаш бир қатор фиқҳ академиялари ва фатво марказлари томонидан маълум шартлар асосида жоиз, деб топилган.
Жумладан, Жиддадаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси қарорида шундай дейилади:

يَجُوزُ فِي الإِجَارَاتِ الطَّوِيلَةِ لِلأَعْيَانِ تَحْدِيدُ مِقْدَارِ الأُجْرَةِ عَنِ الفَتْرَةِ الأُولَى، وَالاتِّفَاقُ فِي عَقْدِ الإِجَارَةِ عَلَى رَبْطِ أُجْرَةِ الفَتَرَاتِ اللَّاحِقَةِ بِمُؤَشِّرٍ مُعَيَّنٍ، شَرِيطَةَ أَنْ تَصِيرَ الأُجْرَةُ مَعْلُومَةَ المِقْدَارِ عِنْدَ بَدْءِ كُلِّ فَتْرَةٍ

“Мулкларни узоқ муддатга ижарага беришда, ижара шартномасида биринчи давр учун ижара ҳақининг аниқ миқдорини белгилаш ҳамда кейинги даврлар учун ижара ҳақини маълум бир кўрсаткич (индекс)га боғлаш ҳақида келишиб олиш, ҳар бир давр бошланганда ижара ҳақи аниқ миқдорда маълум бўлиши шарти билан жоиздир” (“Халқаро Ислом Фиқҳи Академиясининг №115 (9/12) -сонли қарори”).
Демак, ижара нархини маълум бир индексга боғлаш қуйидаги шартлар асосида жоиз бўлар экан:
1. Биринчи муддатнинг ижара нархи аниқ белгиланган бўлиши керак.
2. Кўрсаткич тартибли ва аниқ бўлиши лозим.
3. Ҳар бир кейинги давр бошида ижара ҳақининг маълум бўлиши, яъни кейинги давр бошланишидан аввал ўша давр учун кўрсаткич миқдори маълум бўлиши керак.
Айрим фиқҳий кенгашлар бу ҳолатда энг қуйи ва энг юқори чегарани ҳам белгилаб қўйишни тавсия қилади, шунда индекс миқдори ҳаддан ортиқ ошиб ёки тушиб кетса, тарафлар ўртасида низо чиқишининг олди олинган бўлади.
Фараз қилайлик, томонлар 3 йил муддатга ижара шартномаси тузишди.
Биринчи ой учун ижара ҳақи қатъий 4 400 000 сўм этиб белгиланди. Кейинги ойлар учун эса ижара ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) ўн баробари деб келишилди. Ноаниқлик бўлмаслиги учун чегаралар қўйилди: энг паст чегара 4 000 000 сўм, энг юқори чегара 7 000 000 сўм. Натижада БҲМ миқдори кескин ошиб кетса ҳам ижара ҳақи келишувнинг энг юқори чегараси бўйича 7 000 000 сўмдан ошмайди. Агар БҲМ миқдори кескин пасайиб кетса, тўлов энг паст чегарадан, яъни 4 000 000 сўмдан камаймайди ва томонлар низога бормайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
👁 34 тыс. ↻ 165 вчера в 06:47