Шавкат Мирзиёев COP31'да нутқ сўзлади. Асосий фикрлар:➖ Ўзбекистон ЯИМ бирлигига тўғри келадиган
газ чиқиндиларини 35 фоизга қисқартириш борасидаги мақсадини муддатидан олдин бажарди. 2035 йилга бориб, зарарли чиқиндиларни
50 фоизга камайтириш бўйича янги маррани белгилади;
➖ Ўн йил ичида
иқтисодиётда сув сарфи деярли икки бараварга, ҳавзалардан олинаётган сув миқдори эса
бешдан бир қисмга камайди. Суғориладиган ер майдонларининг
60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилди;
➖
Ўрмонлар майдони олти миллион гектарга кўпайтирилди, унинг учдан бир қисми Оролбўйи ҳудудига тўғри келади;
➖
Уч миллиард доллардан ортиқ инвестиция йўналтириладиган
“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” жорий этилди;
➖
Марказий Осиёнинг Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу ҳамкорликни
учта асосий йўналишдан бошлаш таклиф қилинди;
🔹
Биринчиси –
ахборот йўналиши. Жаҳон метеорология ташкилоти кўмагида иқлим хавф-хатарлари тўғрисида маълумот алмашиш инфратузилмасини яратиш зарур;
🔹
Иккинчиси –
технологик йўналиш. Ўзбекистон ҳар йили ўтказадиган Марказий Осиёнинг “Eco Expo” кўргазмасини минтақага мос замонавий экологик ечимлар берадиган доимий инвестиция ва технологиялар майдонига айлантиришни мақсад қилган;
🔹
Учинчиси –
молиявий йўналиш. Тараққиёт банклари ва мақсадли жамғармалар билан биргаликда Марказий Осиё учун янги кўмак воситалари – имтиёзли грантлар, шунингдек, “мовий” ва “арид” молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Telegram |
YouTube