Баъзан харитадан бирор жой қидирасиз. Қарабсизки, яқин орадан жой топасиз, лекин атиги иккита сурати бор, охирги ва ягона шарҳ эса 2025 йилда қолдирилган. Дарров ҳафсалангиз пир бўлади. Кейинги вариантни қидиришга ўтасиз.
Бизнес эгаси учун булар доим қўл тегмайдиган майда-чуйда ишлардек туюлиши мумкин. Аммо сиз ҳақингизда биринчи марта эшитган одам учун айнан шу маълумотлар сизнинг жойингизга бориш ёки бормаслик ҳақида қарор қабул қилишга асос бўлади.
Муайян манзилда фаолият юритадиган компаниялар учун шаҳар хариталари амалда рақамли витрина вазифасини бажаради. Интерьер ва хизмат кўрсатиш сифатига истаганингизча сармоя киритишингиз мумкин. Лекин харитада компаниянгиз профили бўш бўлса, потенциал мижоз буларнинг ҳеч биридан хабар топмайди.
Yandex Maps’да компаниянгиз профилини очинг ва унга мижоз кўзи билан қаранг. Ўзингиз шу жойга борармидингиз? Бу ерда қандай маҳсулот ёки хизматлар таклиф қилиниши, уларнинг нархи ва қачон ташриф буюриш мумкинлиги тушунарлими?
Агар йўқ бўлса, демак,
шахсий кабинетга кириб, барча маълумотларни тартибга келтириш ва уларни мунтазам янгилаб бориш вақти келган:
✅ Долзарб алоқа маълумотлари ва иш вақти
✅ Янги ва чиройли фотосуратлар
✅ Ижобий ва салбий шарҳлар билан ишлаш
Мижоз ҳали эшигингизгача етиб келмасидан сиз ҳақингизда илк таассуротга эга бўлади. Yaxdex Maps’даги профилингизда у айнан сизни танлаши ва ташрифини режалаштириши учун керак бўладиган барча маълумотлар бўлсин.
@safarblog