Телеграм

23.5° бурчак остида

@burchakostida Общие новости и СМИ
РКН: проверяем Не иноагент
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

Статистика обновлена 14.11.2026 в 05:43 · 2 просмотра страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики31 751 +1 за 1 день
Охват поста18 292 58% от подписчиков
ERR за месяц57,61%
ERR за 24 часа57,23%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
23.5° бурчак остида tg31 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
🇪🇺🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Россия билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Кая Калласнинг сўзларига кўра, европалик вакиллар Украина можаросини тартибга солиш муҳокамасида иштирок этишга тайёр.

Шу билан бирга, Каллас музокараларда Европа номидан ким қатнашишини Россия ҳал қилмаслиги кераклигини таъкидлади.

🔥@burchakostida
👁 16 тыс. ↻ 2 вчера в 15:16
23.5° бурчак остида tg31 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида Microsoft хизматлари ишламай қолди

12 ноябр куни кечқурун Microsoft фойдаланувчилари кенг кўламли носозликка дуч келди. Exchange Online булутли почта хизмати ва унга боғлиқ Microsoft 365 хизматларининг фаолияти тўхтаб қолди. Хусусан, фойдаланувчилар Outlook электрон почтаси, Teams корпоратив платформаси ва Copilot сунъий интеллект ёрдамчисидан фойдалана олмай қолди.

Корпорация берган маълумотларга кўра, носозлик дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатига таъсир кўрсатган. Дастлабки хабарлар пайдо бўлганидан 12 соат ўтгач ҳам, Microsoft ўз хизматлари фаолиятини тўлиқ тиклай олмади.

Microsoft хизматларидаги носозликларга дастлаб Шимолий ва Жанубий Америка аҳолиси дуч келди. 12 ноябрь куни носозликларни кузатиб борувчи хизматларга фойдаланувчилардан оммавий мурожаатлар кела бошлади. Энг юқори чўққида Downdetector хизмати бир соат ичида америкалик фойдаланувчилардан Outlook фаолиятидаги муаммолар ҳақида 130 мингдан ортиқ шикоят олди. Муаммолар, бошқалар қатори, OpenAI ва Anthropic каби сунъий интеллект дастурчиларига ҳам дахл қилди.

Кейинги бир неча соат давомида носозлик бошқа қитъаларга ҳам тарқалди. Австралияда Федерал полиция ва контрразведка тизимларида Microsoft хизматлари билан боғлиқ узилишлар юзага келди. Британияда Миллий соғлиқни сақлаш хизмати электрон почта фаолиятидаги носозликлар ҳақида маълум қилиб, айрим беморлар дори-дармон рецептларини ўз вақтида ололмаслигидан огоҳлантирди.

Носозлик иш кунининг айни ўртасига тўғри келган Японияда вазирлик ва идораларни бирлаштириб турувчи ҳукумат алоқа тармоғи ишламай қолди. Япония амалдорлари қоғоз ҳужжат айланишига, Европа биржалари контрагентлари эса телефон орқали мулоқотга қайтишга мажбур бўлди.

Ҳиндистоннинг IndiGo, Akasa Air ва Air India, шунингдек, Жанубий Африканинг CemAir авиакомпаниялари электрон почта билан боғлиқ мижозларга хизмат кўрсатиш тизимлари ишламаётганидан огоҳлантирди. Канада, Германия ва Буюк Британиядаги темирйўл компаниялари ҳам шундай ҳолат ҳақида маълум қилди.

Кенг кўламли носозликка нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Microsoft ушбу ҳолат хакерлар ҳужуми туфайли содир бўлганини кўрсатувчи ҳеч қандай аломат кўрмаётганини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
👁 17 тыс. ↻ 11 вчера в 14:55
23.5° бурчак остида tg31 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
🇷🇺🇺🇸🇪🇺🇺🇦 Путин Украина бўйича тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичига Европа вакилларини ҳам қўшишга розилик берди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳам Кремлда Путин билан ўтган музокаралардан сўнг Европага музокаралар столидан жой берилишини эълон қилди. Бу қадам жараёнда муҳим бурилиш ясаши мумкин. Лекин Путиннинг баёнотлари музокаралар нақадар қийин кечишини кўрсатмоқда. Чунки урушни қандай якунлаш борасида Россия ва Европа давлатлари ўртасида жиддий келишмовчиликлар бор.

"Навбатдаги учрашувга европаликлар ҳам қўшилади. Биз буни жуда муҳим деб ҳисоблаймиз, чунки улар бизнинг ҳамкорларимиз ва уларнинг иштироки биз учун муҳим", — деди Уиткофф Кремлда Путин билан учрашувдан сўнг Россия давлат телевидениесига берган интервюсида.

Россия етакчиси Вашингтон ўзининг европалик иттифоқчилари билан ишлаши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Европа Украинада тинчлик ёки уруш истаётганини аниқлаштириб олиши лозим.

Шу билан бирга, Путин Москва Украина масаласида Европа Иттифоқи билан гаплашишга доимо очиқ бўлганини таъкидлади. Бироқ у ҳали ҳал этилмаган жиддий келишмовчиликлар борлигига ишора қилди.

🔥 @burchakostida
👁 3.4 тыс. ↻ 1 вчера в 14:18