Бир ўқитувчи тоифа тестларида 90 балл тўплабди. Унинг натижаси вилоятдаги энг юқори кўрсаткич бўлгани учун, келаси йилда Вазир жамғармаси устамасини олишга асосий номзод сифатида эътироф этилибди.
Бу ўқитувчи имтиҳондан чиққач, эслаб қолган барча саволларини ҳали тестга кирмаган ҳамкасблари билан бўлишибди. Натижада, ундан кейин кирган ҳамкасбларидан бир неча нафари 92 ва ундан юқори балл тўплашга муваффақ бўлишибди. Шу тариқа, улар вилоят бўйича энг юқори натижа қайд этиб, Вазир жамғармасининг кейинги босқичига йўл олишди.
90 балл олган «саховатли» ўқитувчи эса, ўз-ўзидан танловда иштирок этиш ва имтиёзли устамани қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Қиссадан ҳисса: Ҳамкасбларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш — яхши, албатта. Лекин бу «яхшилик» сизни ҳақли имтиёз ва мукофотлардан бебаҳра қолдириши қанчалик тўғри? Хулоса ўзингиздан!