Маҳалла яйловида мол боқиш — текин. Яйлов чиптаси эса мажбурий эмасЯйловлар ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича депутат иккита асосий саволга жавоб
берибди.
Уй атрофида мол боқсам, пул тўлайманми?Йўқ. Лойиҳада жамоат яйлови тизими таклиф этиляпти. Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, яйлов ерлари маҳаллага бепул ажратилади, аҳоли эса улардан текин фойдаланади: молини ўтлатади, зарур бўлса пичан ўради.
Унда “яйлов чиптаси” нима?Бу қўшимча яйловга эҳтиёж сезганлар учун. Масалан, ҳудудингизда озуқа етарли бўлмаса, бошқа жойдаги бўш яйлов ё пичанзордан бир ой, икки ой ё мавсум давомида фойдаланишингиз мумкин. Бу мажбурий эмас, фақат эҳтиёж бўлса мурожаат қилинади.
Ижара асосида ер олган хўжаликларнинг мавжуд ҳуқуқлариям бекор қилинмайди.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда ҳар бир норма аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.