Телеграм

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

@JALOLIDDINRUMIYY Религия и эзотерика
РКН: проверяем Иноагент: проверяем
بسم ﷲ الرحمن الرحي
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
✍️Мавлоно Румий🍃

Статистика обновлена 14.11.2026 в 08:28 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики45 574
Охват поста0 0% от подписчиков
ERR за месяц0%
ERR за 24 часа0%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 tg45 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
“☀️Ёзда қишни, Қишда баҳорни соғинади инсон. Нима узоқ бўлса, шу соғинилади. Аслида учрашмоқ шартми?
Айрим нарсалар узоқдалигида яхшироқ бўлади..”
✍️Ўздемир Асаф

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ 🌷
ВА БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃
ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!

🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy🍃
👁 30 тыс. 👍 79🕊 23🤗 10 ↻ 2717 сегодня в 00:30
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 tg45 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
СОЛААТУН НААРИЯ

«Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим».
«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».

Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади. Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.

Наария — ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.

“Саодатга етакловчи ҳикматлар” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊️
👁 12 тыс. 👍 112🕊 39👏 16 ↻ 824 вчера в 12:24
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 tg45 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.

Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган. “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.

Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.

“Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.

Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).

«Дуолар тўплами» китобидан.📚

@Jaloliddinrumiyy🕊️
👁 13 тыс. 👍 43💯 24🔥 12 ↻ 914 вчера в 06:07