Телеграм

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

@Rasmiy_xabarlar_Official Общие новости и СМИ
РКН: проверяем Иноагент: проверяем
Расмий манбалар хабарларига таянамиз.

Веб-сайт: rasmiy24.uz

Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

Статистика обновлена 12.11.2026 в 18:32 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики86 601
Охват поста28 016 32% от подписчиков
ERR за месяц32,35%
ERR за 24 часа33,18%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
Rasmiy xabarlar I Официальные новости tg86 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Маданият соҳаси вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади 

Ҳукумат қарори (618-сон, 11.11.2026 й.) билан “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Ушбу Низом маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.
 
Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади.
 
Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
 
Ариза берувчининг қуйидаги мезонларга мослиги ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади:
 
ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромадларини белгиланган мезонларга мувофиқлиги;
ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмагани;
ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият бўйича камида 3 йил иш стажига эгалиги;
ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритиши учун сўнгги 3 йилда лицензияга эга бўлгани ва бошқалар.
 
Субсидия 1 оилага фақат 1 марта берилади.
 
Субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.
 
Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, банк субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👁 1.1 тыс. 👍 1 ↻ 13 сегодня в 14:38
Rasmiy xabarlar I Официальные новости tg86 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Ўзбекистонда тўққиз ойда 385 нафар шахс оқланди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида жиноят ишлари бўйича судлар 78 739 нафар шахсга нисбатан 64 902 та жиноят ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди.

Ҳисобот даврида 385 нафар шахс, жумладан, 161 нафар қатағон қурбони оқланиб, реабилитация қилинган. Ярашув институти қўлланилиши натижасида яна 18 844 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.

Судланганлар сони 57 376 нафарни ташкил этган. Уларнинг 18 026 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 737 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 613 нафари шартли ҳукм қилинган.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлангани сабабли 6 377 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган. Шунингдек, 13 938 нафар шахсга нисбатан дастлабки терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган ёки қайта малакаланган.

Кўрилган ишлар орасида фирибгарлик, ўғрилик, транспорт хавфсизлиги қоидаларини бузиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ва тан жароҳати етказиш ҳолатлари кўп учраган.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👁 15 тыс. ↻ 4 сегодня в 13:32
Rasmiy xabarlar I Официальные новости tg86 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
АҚШда 302 метрли тарихий лайнер атайлаб чўктирилди

Флорида соҳиллари яқинида SS United States тарихий йўловчи лайнери дунёдаги энг катта сунъий рифни яратиш мақсадида атайлаб чўктирилди.

Узунлиги қарийб 302 метр бўлган кема денгиз жонзотлари учун яшаш муҳити ва дайвинг масканига айланади.

Чўктирилишдан олдин лайнер экологик талаблар асосида тозалаш ва тайёрлаш ишларидан ўтказилган.

Олимлар кема атрофида янги экотизимнинг шаклланишини, сув таркибидаги ўзгаришларни ҳамда денгиз организмларининг унда ўрнашиб, кўпайишини ўрганади.

Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
👁 28 тыс. ↻ 4 сегодня в 13:04