Телеграм

Alimoff

@nurbekalimov Политика и экономика
РКН: проверяем Не иноагент
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff

Реклама - @alimoff_reklama_bot

Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Статистика обновлена 13.11.2026 в 17:39 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики18 379
Охват поста5 754 31% от подписчиков
ERR за месяц31,31%
ERR за 24 часа16,95%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
Alimoff tg18 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Қирғизистон президенти ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида можаро чиқаришга уринишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
 
Қирғизистон президенти Садир Жапаров кеча, 12 ноябрь куни халққа мурожаат қилиб, мамлакат жанубида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида миллатлараро низо келтириб чиқариш режалари муҳокама қилинаётгани ҳақида маълумот олганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, айрим сиёсий кучлар 2027 йил 27 январда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш ва шу орқали овоз бериш жараёнини издан чиқаришни режалаштирмоқда.
 
Жапаровнинг таъкидлашича, ҳозирча бу режалар муҳокама даражасида. Лекин уларни амалга оширишга уринишлар бўлиши мумкин. Президент ўзбек ва қирғиз аҳолига алоҳида мурожаат қилди: «Ўзбекмисиз ёки қирғиз, ҳеч қандай провокацион гапларга учманг ва ўзингизни можарога тортишларига йўл қўйманг», деган мазмунда огоҳлантирди.
 
Жапаров 1990 ва 2010 йилларда Қирғизистон жанубида содир бўлган қонли воқеаларни ҳам эслади. 1990 йилда Ўш вилоятида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги тўқнашувлар юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган. 2010 йил июнь ойида эса Ўш ва Жалолободда яна миллатлараро зўравонлик бошланиб, юзлаб инсонлар ҳалок бўлган, минглаб оилалар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
 
Президент айнан шу фожиаларни бошидан кечирган ўзбек ва қирғиз оқсоқолларига мурожаат қилиб, бу воқеаларни кўрмаган 20–25 ёшлиларга миллатлараро низонинг оқибатларини тушунтиришни сўради. Унинг айтишича, бугун Қирғизистон давлати ҳар қандай оммавий тартибсизликни бир-икки кун ичида тўхтатиш имкониятига эга. Лекин можаро бошланса, барибир бегуноҳ одамлар жабр кўради. Шунинг учун асосий вазифа можарони бостириш эмас, унинг умуман бошланишига йўл қўймаслик.
 
Бу баёнотнинг яна бир қизиқ томони бор.
 
Жапаров эҳтимолий провокацияларни Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида қурилаётган темирйўл лойиҳаси билан ҳам боғлади. Унинг фикрича, айрим сиёсий кучлар ушбу темирйўл қурилиши якунланишидан манфаатдор эмас. Лойиҳа атрофида норозилик келтириб чиқаришга уринишлар натижа бермагач, энди миллатлараро муносабатлардан фойдаланишлари мумкин.
 
Қирғизистон жанубида ўзбеклар ва қирғизлар асрлар давомида ёнма-ён яшаб келган. Уларнинг савдоси, қариндошлик алоқалари, маданияти ва кундалик ҳаёти бир-бири билан чамбарчас боғланган. 1990 ва 2010 йиллардаги фожиалар эса бундай алоқаларга қарамай, миллатлараро ишонч қанчалик тез бузилиши ва уни қайта тиклаш қанчалик қийинлигини кўрсатган. Шунинг учун Жапаровнинг огоҳлантиришини жиддий қабул қилиш керак. Айни пайтда текширилмаган миш-мишлар ва кимнидир миллатига қараб айблашнинг ўзи ҳам хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.
 
Сиёсатчилар сайловда ғалаба қозониши ҳам, мағлуб бўлиши ҳам мумкин. Лекин миллатлараро можарода ғолиб тараф бўлмайди. Унда оддий одамлар ютқазади.
 
🌟@nurbekalimov
👁 2.5 тыс. ↻ 11 сегодня в 04:22
Alimoff tg18 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Арманистон КХШТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
 
Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Арманистоннинг ташкилот органларида овоз бериш ҳуқуқини бекор қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Қарор Москвада ўтказилган КХШТ саммитида қабул қилинган. Бундан ташқари, Арманистон ташкилот раҳбариятидаги юқори лавозимларга ўз вакилларини тайинлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлган. Қизиғи, Арманистон ҳали ҳам КХШТ аъзоси ҳисобланади.
 
Гап шундаки, Ереван 2024 йилда ташкилотдаги иштирокини музлатганини эълон қилган ва аъзолик бадалларини тўлашни тўхтатган. Лекин КХШТ низомида аъзоликни вақтинча музлатиш тартиби кўзда тутилмаган. Шу сабаб Арманистон юридик жиҳатдан ташкилот аъзоси бўлиб қолмоқда, аммо унинг фаолиятида қатнашмаяпти. Нега муносабатлар бундай даражага келди?
 
Бунинг асосий сабабларидан бири Қорабоғ можароси ва Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарасидаги тўқнашувлар бўлган. Ереван КХШТдан хавфсизлик бўйича аниқ ёрдам кутган. Аммо ташкилот Арманистон ҳукумати талаб қилган даражада ҳарбий ёрдам кўрсатмаган. Бош вазир Никол Пашинян шу воқеалардан кейин Россия етакчилигидаги ҳарбий иттифоқ Арманистон хавфсизлигини кафолатлай олмаганини бир неча бор таъкидлаган.
 
КХШТ оддий дипломатик клуб эмас. Унинг коллектив мудофаа механизмига кўра, аъзо давлатлардан бирига ташқи қуролли ҳужум қилиниши қолган аъзоларнинг ҳам хавфсизлигига таҳдид сифатида қаралади. Лекин Қорабоғ можароси пайтида бу механизмни қўллаш масаласи мураккаб бўлган. Чунки халқаро ҳуқуқ бўйича Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди ҳисобланган. Арманистоннинг халқаро тан олинган чегараларидаги тўқнашувлар эса алоҳида баҳс мавзуси бўлган. Шундан кейин Ереван хавфсизлик соҳасида Ғарб давлатлари, айниқса Франция ва АҚШ билан ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилди.
 
Энди эса КХШТ Арманистоннинг ташкилот ичидаги ҳуқуқларини чеклаяпти. Бу қарорнинг сиёсий аҳамияти шундаки, ташкилот Арманистонни расман чиқариб юбормасдан, унинг қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини тўхтатмоқда. Арманистон ҳали ҳам КХШТ аъзоси. Лекин ташкилотда овоз бера олмайди, раҳбарлик лавозимларига вакил тайинлай олмайди ва амалда унинг фаолиятида қатнашмаяпти. Бу ҳолат Россия ва Арманистон ўртасидаги ҳарбий-сиёсий муносабатлар қанчалик ўзгарганини кўрсатади.
 
🌟@nurbekalimov
👁 3.1 тыс. ↻ 8 вчера в 05:01
Alimoff tg18 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
COP31 Марказий Осиё иқлимий барқарорлигини оширишга қаратилган дастурга старт берилди

БМТнинг COP31 саммити доирасида Германия ҳукумати ва Яшил иқлим жамғармаси кўмагида Марказий Осиё учун янги «CLiCA» дастурига старт берилди.

Лойиҳа доирасида Андижон, Фарғона, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг 15 та туманига 103,7 миллион евро йўналтирилади. Энг асосийси, бу маблағнинг катта қисми халқаро грант ва молиялаштириш ҳисобига тўғри келади.

Бу маблағлар 140 минг гектардан ортиқ яйлов ва ўрмонларни тиклаш, томчилатиб суғоришни жорий қилиш ҳамда 340 мингдан зиёд аҳоли ва фермерларнинг даромадини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистон лойиҳани 2027 йилдан бошлаб тўлиқ очиқлик ва аниқ натижалар билан амалга ошириш мажбуриятини олди.

🌟@nurbekalimov
👁 2.9 тыс. ↻ 3 11 ноября