🥇 Олтин арзонлашмоқда, Ўзбекистонда эса уни сотиб олиш имкониятлари кенгаймоқда!Энди олтинга инвестиция қилиш учун банкка бориш, қуйма сотиб олиш ёки уни сақлаш учун сейф излаш шарт эмас. Айрим банкларнинг мобил иловалари орқали олтинни электрон шаклда харид қилиш мумкин.
Ҳозирда бундай хизматни таклиф қилаётган банклар қаторида NBU, SQB, Asia Alliance Bank, APEX Bank, BRB ва Anorbank бор.
Бу қандай ишлайди?Банкда электрон металл ҳисобварағи очасиз ва керакли миқдорда олтин харид қиласиз. Олтин граммларда ҳисобга олинади, унинг қиймати эса бозор нархига қараб ўзгариб туради.
Айрим банкларда 0,1 граммдан бошлаб харид қилиш мумкин. Лекин минимал миқдор ва шартлар ҳар бир банкда турлича.
📊 Ўзбекистонда олтинга талаб қанчалик юқори?Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилда:
🥇 Электрон металл ҳисобварақларида 169,74 кг олтин жамғарилган.
🥇 Уларнинг умумий қиймати 311,7 млрд сўмни ташкил этган.
🥇 Аҳолига 661 кг жисмоний олтин қуймалари сотилган.
Бу аҳоли олтиндан нафақат тақинчоқ, балки жамғарма ва инвестиция воситаси сифатида ҳам фойдаланаётганини кўрсатади.
📉Аммо жаҳон бозорида вазият бошқача.2026 йил январь ойи охирида олтиннинг бир унцияси қарийб $5 600 га етган эди. 17 ноябрь ҳолатига нарх тахминан $3 860 атрофида.
Яъни олтин ўзининг январдаги юқори нуқтасидан қарийб 31% арзонлашган. Бундай пасайиш айрим инвесторлар учун имкониятдек кўриниши мумкин. Лекин нархнинг аввалги чўққисидан анча тушгани унинг энди албатта қимматлашишини англатмайди.
‼️Мен бу ерда учта муҳим жиҳатга эътибор қаратган бўлардим.🔴Биринчиси, олтин банк омонати каби кафолатланган фоиз тўламайди. Даромад фақат унинг нархи ошган тақдирда юзага келиши мумкин.
🔴Иккинчиси, банкнинг олтинни сотиш ва қайта сотиб олиш нархлари ўртасида фарқ мавжуд. Шу сабабли олтин нархи ўзгармаган тақдирда ҳам қисқа муддатли операция зарар келтириши мумкин.
🔴Учинчиси, электрон металл ҳисобварағи жисмоний олтин қуймасини қўлда сақлаш билан бир хил эмас. Банкнинг хизмат шартлари ва чекловларини алоҳида ўрганиш зарур.
Менимча, олтинга инвестиция қилишда асосий савол уни қаердан сотиб олиш эмас, балки қандай мақсадда ва қанча муддатга харид қилаётганингиздир.
Агар мақсад узоқ муддатли жамғарма ва инвестиция портфелини диверсификация қилиш бўлса, олтинни кўриб чиқиш мумкин. Лекин барча маблағни битта активга йўналтириш тўғри ёндашув эмас.
Сиз олтинни кўпроқ қисқа муддатли даромад учун харид қиласизми ёки узоқ муддатли жамғарма сифатида сақлайсизми?⚡ Таҳлил:
Feruzbek Aliev