Телеграм

Kun mavzusi

@KunMavzu_uz Политика и экономика
РКН: проверяем Не иноагент
#kun_mavzusi

Xabardor bo'ling:

➖ O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar;
➖ Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati;
➖ Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar;
➖ Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.

Статистика обновлена 13.11.2026 в 18:01 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики2 609
Охват поста212 8% от подписчиков
ERR за месяц8,13%
ERR за 24 часа7,40%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
Kun mavzusi tg2.6 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
🏢Шу кунларда Қонунчилик палатасида Ҳукумат томонидан киритилиб, биринчи ўқишда консeптуал жиҳатдан қабул қилинган "Яйловлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

✅Қонун лойиҳасида:

➡️ жамоат яйловлари ташкил этилиб, уларни аҳоли учун текин фойдаланишга (чорва молларини боқиш, ўт ва пичан ўриш) бериш;

➡️яйловларда асаларичилик, экотуризм каби соҳаларни ривожлантириш;

➡️бўш турган майдонлардан самарали фойдаланиш;

➡️чорвачиликни кенгайтириш мақсадида бўлган фуқароларга қўшимча имкониятлар яратиш;

➡️яйлов ҳудудларини муҳофаза қилиш каби мақсадлар кўзда тутилган.

✅ Kun mavzusi
👁 116 ↻ 3 сегодня в 11:49
Kun mavzusi tg2.6 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
⚡️“Яйловлар тўғрисида»ги қонун – фуқаролар учун янги имкониятлар
 
🏢Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

✅Ушбу қонун лойиҳаси яйловлардан самарали фойдаланишда янги қулайликлар яратилмоқда, чорвачиликдан ташқари экотуризм, асаларичилик, доривор ўсимликлар етиштириш каби янги йўналишларга кенг йўл очмоқда.

✅Бугунги кунда фуқароларда яйлов ерларидан фойдаланишда муаммолар мавжуд – маҳаллалар ёнидаги яйловлар бошқа субъектларга қарашли, улар билан ижара тузсагина фойдаланиш мумкин.

✅Ушбу қонун лойиҳасида ижарадан ташқари, яйлов чиптасини жорий этиш таклиф этилмоқда – мақсад фуқароларга яйловлардан қисқа муддатга ёки бир марталик фойдаланишга - пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш учун имконият яратиш.

✅Яъни ортиқча бюрократияни қисқартириш, ижара шартномаси тузмасдан яйлов чиптасини олиб, чорва ҳайвонларини ўтлатиш ҳамда пичан йиғишига шароит яратиш назарда тутилган.

❗️Жамоат яйловлари текинга берилиб, фуқаролар ўзи яшаётган ҳудуд атрофида бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

✅Қонун лойиҳасини янги нормалар фақат аҳоли учун қулайлик, яйловдан самарали фойдаланишга қаратилган.

✅ Kun mavzusi
👁 193 👍 1 ↻ 6 вчера в 08:59
Kun mavzusi tg2.6 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди.

🚑Унда Соғлиқни сақлаш вазири Э.Адиловнинг “2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси” доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

✅Таъкидланганидек, Президентимизнинг тегишли қарори билан қабул қилинган миллий стратегия болалар саратонига қарши курашиш тизимини комплекс такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш ва беморларнинг яшовчанлик кўрсаткичларини оширишга қаратилган. Унинг ижроси доирасида муайян натижаларга эришилган.

✅Хусусан, касалликка шубҳа пайдо бўлган кундан ихтисослаштирилган даволаш бошлангунига қадар ўтадиган муддат 130–160 кундан 10–18 кунгача қисқарган. Бунда “Яшил йўлак” тизими ва “Бир бола — бир йўналиш” рақамли тамойили муҳим ўрин тутмоқда. Болаларда касалликни эрта аниқлаш улуши 2023 йилдаги 23 фоиздан 2025 йилда 28 фоизга етган.

✅Даволаш натижаларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, гемобластозларда бир йиллик яшовчанлик 17 фоиздан 42–43 фоизга, солид ўсмаларда эса 37 фоиздан 44,5 фоизга кўтарилган. Болаларга бепул бериладиган дори воситалари рўйхати 89 номдан 194 номга, яъни 2,2 баробарга кенгайтирилган. Зарур ўсмага қарши дори воситалари билан таъминланганлик даражаси эса илгари ҳар уч боладан бирини ташкил этган бўлса, ҳозирда 88 фоизга, айрим йўналишларда 100 фоизга етган.

✅ Kun mavzusi
👁 162 11 ноября