Мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесдаги имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган «Ишбилармон аёллар» II Республика форуми бўлиб ўтди.
🏦 19 ноябрь — Халқаро тадбиркор аёллар куни муносабати билан ташкил этилган форумда Савдо-саноат палатаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вазирлик ва идоралар, банк ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларидан 80 нафар тадбиркор аёл иштирок этди.
✔️ Форум доирасида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова нутқ сўзлаб, аёллар бизнесини ривожлантиришда амалий кўникмалар, бозор имкониятлари ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг аҳамиятига тўхталди.
Мулоқот давомида аёллар ва оилавий тадбиркорликни молиялаштириш, қишлоқ жойларда фермерлик ва агробизнесни ривожлантириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
👍 Форумда ҳудудлардан келган фермер хўжаликлари, хусусий таълим муассасалари, меҳмонхона ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ўз бизнес тажрибалари билан ўртоқлашиб, соҳадаги имкониятлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр билдирдилар.
📔Тадбирнинг эътиборли жиҳатларидан бири — ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» дастурида фаол иштирок этган 26 нафар тадбиркор аёлнинг «Фидойи тадбиркор» фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани бўлди.
Форум нафақат тажриба алмашиш, балки янги ташаббусларни илгари суриш, ишбилармон аёллар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг бизнесдаги иштирокини янада кенгайтириш учун муҳим имконият яратди.
🕊Telegram 📱 📱 📺Youtube