Телеграм

Bank va Mijoz

@bankmijoz Финансы и инвестиции
РКН: проверяем Не иноагент
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Сайт: https://bankmijoz.uz

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Статистика обновлена 13.11.2026 в 18:02 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики49 161
Охват поста15 736 32% от подписчиков
ERR за месяц32,01%
ERR за 24 часа20,42%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
Bank va Mijoz tg49 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Суд қароридан кейин кредитга фоиз ва жарима ҳисоблаш тўхтатилади: банклар ноқонуний ҳисобланган суммаларни қайтариши шарт
⠀
Марказий банк Банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига суд қароридан кейин фоиз ва неустойка ҳисоблашни тўхтатиш талабига тўлиқ риоя этишни топширди.
⠀
Амалдаги тартибга кўра, кредит қарзини ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилса, қарорда кўрсатилган суммага фоиз, жарима (неустойка) ёки пеня ҳисоблаш тўхтатилади.
⠀
Яъни суд белгилаган қарз суммаси кейинчалик янги фоиз ва жарималар ҳисобига ошиб бормаслиги керак.
⠀
Шу боис банкларнинг ички аудит хизматлари:
➖ 2026 йил 10 декабргача суд қарори чиқарилган кредитлар бўйича фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилганини тўлиқ текшириши;
➖ қонунга зид ҳисобланган фоиз ва неустойкани бекор қилиши, ундирилган маблағларни эса қарз олувчиларга қисқа муддатда қайтариши лозим.
⠀
Банклар бошқаруви бажарилган ишлар ва қайтарилган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тасдиқловчи ҳужжатлар билан 2026 йил 25 декабргача Марказий банкка тақдим этади.
⠀
📞 Шундай ҳолатга дуч келган бўлсангиз, Марказий банкнинг 71 200-00-44 ёки 1800 қисқа рақамли алоқа марказига ёхуд «Bankda nima gap?» ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
⠀
👉 Фуқаролик кодекси, 744-модда
⠀
@bankmijoz
👁 7.6 тыс. 👍 17❤ 6🆒 3 ↻ 218 сегодня в 07:55
Bank va Mijoz tg49 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Банк карталари орқали ўтказиладиган P2P операцияларини шубҳали деб топиш мезонлари

Банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини 30 кундан ошмаган муддат давомида қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши уларни шубҳали операциялар деб тавсифланишига сабаб бўлади:

👉 мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир ёки бир нечта банк картасига ёхуд электрон ҳамёнга жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (бугунги кунда 220 млн сўм) ёки ундан кўп пул ўтказилиши;

👉 мижознинг банк картасига бир ёки бир нечта банк картасидан ёхуд электрон ҳамёндан жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари (бугунги кунда 440 млн сўм) ёки ундан кўп пул келиб тушиши.

Мазкур миқдорларда кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича эскроу ҳисобварақлар орқали амалга оширилган операцияларга татбиқ этилмайди.

Ички назорат қоидалари.

@bankmijoz
👁 8.5 тыс. 👍 12❤ 4🆒 2 ↻ 96 сегодня в 06:45
Bank va Mijoz tg49 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека учун субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарори билан тегишли низомни тасдиқлади. Субсидия бирламчи бозордаги квартира учун берилади, ариза Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали топширилади, субсидия оилага фақат 1 марта ажратилади.

Субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида, ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудудда қурилган квартиралар учун йўналтирилади.

Мезонлар ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади:
➖ ариза берувчи ва турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромади белгиланган мезонларга мослиги;
➖ иккаласининг номида сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмагани;
➖ соҳада камида 3 йил иш стажи;
➖ сўнгги 3 йилда фаолият учун лицензияга эга бўлгани ва бошқалар.

Субсидия бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун берилади. Ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаса, банк уни республика бюджетига қайтаради.

@bankmijoz
👁 9.8 тыс. 👎 11👍 8❤ 3 ↻ 23 вчера в 14:42