6 ойлик курсларга қабул бошланди!➡️ Масофавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди.
✅ Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.
⏰ Ҳужжатларни қабул қилиш 5 октабрдан 5 ноябрга қадар (шу куни ҳам)
qabul.minjusttraining.uz сайти орқали амалга оширилади.
✉️ Талабгорлар ҳужжат топширишда Ид-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар.
♻️ Қабул квотаси: 100 нафар (фақат ўзбек гуруҳи учун); тўлов-контракт миқдори: 17 990 952 сўм.
❗️Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
☎️ 55 518-57-77 (ички рақам 9)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot