Телеграм

platforma.uz

@platformauzb Общие новости и СМИ
РКН: проверяем Не иноагент
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Статистика обновлена 12.11.2026 в 18:29 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики41 721
Охват поста12 065 29% от подписчиков
ERR за месяц28,92%
ERR за 24 часа28,30%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
platforma.uz tg41 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилиши кечикмоқда. Негаки...

Ҳамма ўз функционал вазифаси билан шуғулланиши керак. Кадастр агентлигининг и.о. директори Садриддин Турдиев вилоятларга бориб аҳолига кўмир етказиб бериш ҳолатларини ўрганяпти экан.

Қонунга кўра, 2028 йилгача ўзбошимчалик билан эгалланган участкаларга эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари бериш белгиланган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича 4 миллион хонадоннинг кадастр ҳужжати йўқ.

Қонун қабул қилингандан буён кадастр ҳужжати олган уй эгалари сони мамлакат бўйича 20 фоизни ҳам ташкил қилгани йўқ. Бу бўйича ҳисоб бериб бориларди. Уям тўхтаб қолди.

Кадастрчилар эса кўмир ва суюлтирилган газ етказиб беришни назорат қилиш билан машғул.

Қонунда кўрсатилган муддат тугашига эса жуда оз вақт қолди.

@platformauzb
👁 1.9 тыс. ↻ 34 сегодня в 15:11
platforma.uz tg41 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Маданият соҳаси вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
 
Ҳукумат қарори (618-сон, 11.11.2026 й.) билан “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
💸 Ушбу Низом маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
 
✅ Низомга кўра, субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.
 
🏛 Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади.
 
Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП(my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
 
📓 Ариза берувчининг қуйидаги мезонларга мослиги ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади:
 
🔹 ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромадларини белгиланган мезонларга мувофиқлиги;
🔹 ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмагани;
🔹 ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият бўйича камида 3 йил иш стажига эгалиги;
🔹 ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритиши учун сўнгги 3 йилда лицензияга эга бўлгани ва бошқалар.
 
⏳ Субсидия 1 оилага фақат 1 марта берилади.
 
Субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.
 
Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, банк субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.

@platformauzb
👁 4.9 тыс. ↻ 95 сегодня в 14:07
platforma.uz tg41 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Бир қатор ректорлар лавозимидан озод этилди

➖ Навоий давлат университети ректори;

➖ Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Холиқов Баҳодир Алиқулович;

➖ Гулистон давлат педагогика институти ректори — Қаршибоев Жаҳонгир Ҳазратқуловичлар ўз хоҳишларига кўра лавозимидан озод этилибди.

@platformauzb
👁 6.4 тыс. ↻ 89 сегодня в 13:25