Телеграм

Bankxabar

@bankxabar Финансы и инвестиции
РКН: проверяем Не иноагент
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru

Статистика обновлена 14.11.2026 в 21:27 · 1 просмотр страницы · Хотите больше просмотров?

Подписчики96 077
Охват поста25 256 26% от подписчиков
ERR за месяц26,29%
ERR за 24 часа24,17%

Динамика за 30 дней

Рекламные публикации

Рекламных публикаций не найденоЗа последнее время мы не нашли на площадке ни одного рекламного поста.

Последние публикации

Все посты канала →
Bankxabar tg96 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
⚡️Банкларнинг омонатларни кафолатлаш бўйича ҳисоботида эскроу маблағлари ва ҳисобланган фоизларни акс эттириш тартиби янгиланмоқда

Марказий банк Бошқарувининг 3663-2-сон қарори билан банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги талаблар 2027 йил 14 февралдан кучга киради.

☑️ Аввалги 3663-сон Низом билан таққослаганда, асосий ўзгаришлар банкларнинг кафолатлаш объектлари ва Жамғармага тўланадиган бадаллар бўйича ҳисоботларида фойдаланиладиган баланс ҳисобварақларига тегишли.

☑️ Биринчи янгилик — эскроу ҳисобварақларидаги маблағларни ҳисобга олиш тартиби кенгайтирилмоқда. Аввал 22650-сонли эскроу ҳисобварағи жисмоний шахсларнинг тегишли ҳисобот сатрларида назарда тутилган бўлса, энди якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли омонатларига оид ҳисобот сатрларига ҳам киритилмоқда. Эскроу — муайян шартлар бажарилгунга қадар маблағлар банкда сақланадиган махсус ҳисобварақ ҳисобланади.

☑️ Иккинчи янгилик — ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизларни акс эттириш тартиби тўлдирилмоқда. Аввалги ҳисобот шаклида мавжуд бўлмаган 22414-сонли баланс ҳисобварағи бир қатор сатрларга қўшилмоқда. Ушбу ҳисобварақ чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизларни ифодалайди.

☑️ Учинчи янгилик — корпоратив банк карталаридаги маблағларни ҳисобга олиш тартиби аниқлаштирилмоқда. 22620-сонли баланс ҳисобварағи нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари, давлат ташкилотлари ҳамда бошқа айрим тоифаларнинг кафолатланмайдиган омонатлари бўйича ҳисобот сатрларига қўшилмоқда.

☑️ Шунингдек, 200 млн сўмгача ва 200 млн сўмдан юқори бўлган кафолатлаш объектлари бўйича ҳисоботларни тўлдириш кўрсатмалари ҳам янги ҳисобварақларни инобатга олган ҳолда янгиланмоқда. Муҳим жиҳати, омонатларни кафолатлашнинг 200 млн сўмлик лимити ўзгармаяпти. Янги қарор билан банкларнинг Жамғармага бадал тўлаш ставкаси ҳам оширилмаган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
👁 3.5 тыс. ↻ 16 сегодня в 17:51
Bankxabar tg96 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
Anthropic IPO’сига ариза топшириш учун икки кун қолди

Claude’ни яратган Anthropic 19 ноябрда биржага чиқиши кутилмоқда. Акциялар 70–78 доллардан таклиф этилмоқда, premarket’да эса нарх 103 доллар атрофида экани айтиляпти.

Ўзбекистонликлар 16 ноябргача @Walt орқали иштирок этиш учун ариза бериши мумкин.

Платформада Apple, Tesla ва Netflix’нинг токенлаштирилган акцияларига ҳам 1 доллардан инвестиция киритиш мумкин.

Эслатма: Криптоактивларга инвестиция киритиш хавфли бўлиши мумкин. Токенлар акциядорлик ҳуқуқини бермайди. @Walt Ўзбекистонда расмий лицензия асосида ишлайди.

Реклама

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
👁 7.6 тыс. ↻ 33 сегодня в 14:22
Bankxabar tg96 тыс. подписчиков
Открыть пост ↗
❓Эски ёки шикастланган долларларни банклар комиссиясиз қабул қилиши шартми ва қонунчиликда қандай талаблар белгиланган?

Ижтимоий тармоқларда майда нуқсонлари бор доллар купюралари бепул алмаштирилиши, жиддий шикастланган банкноталар учун эса банклар 5–10 фоиз комиссия олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалмоқда.

☝️Масалани амалдаги қонунчилик асосида ўрганиб чиқдик. Аслида, банкнотанинг муомалага яроқли ёки яроқсизлиги, банкнинг уни қабул қилиш мажбурияти ва комиссия ундириш тартиби алоҳида масалалар ҳисобланади.

☑️ Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 3281-сон билан рўйхатдан ўтказилган Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 37-бандига кўра, қуйидаги нуқсонлари бўлган хорижий валюта банкноталари белгиланган шартлар асосида муомалага яроқли ҳисобланади:
▪️Банкнота сийқаланган ёки ифлосланган, аммо ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин бўлса;
▪️Ёпиштирилган йиртиқ банкнота эни ёки бўйининг тўртдан бир қисмидан ошмаса;
▪️Ёпиштирилган бурчак ёки қисмнинг майдони 1 см² дан ошмаса ва у айнан шу банкнотага тегишли бўлса;
▪️Майда доғлар, ёзувлар ёки штамп излари банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермаса ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаса;
▪️Майда тешиклар белгиланган ўлчам ва бошқа талабларга мувофиқ бўлса.

☑️ Қоидаларнинг 35-бандига кўра, банклар шикастланиш белгилари мавжуд, аммо муомалага яроқли ҳисобланган банкноталар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишни рад этиши мумкин эмас.

☑️ Агар доллар жиддий шикастланган бўлса, Қоидаларнинг 38-бандида бўлакларга ажратилган, куйган, ранги ўзгарган, кимёвий моддалар таъсирига учраган, ўлчами 3 мм ёки ундан ортиққа ўзгарган ҳамда бошқа жиддий нуқсонларга эга банкноталарнинг муомалага яроқсиз ҳисобланиши белгиланган.

☝️Бундай банкноталарни ҳам банклар инкассога қабул қилишни рад эта олмайди. Бироқ инкассога қабул қилиш купюра дарҳол алмаштириб берилишини англатмайди. Унинг қийматини қоплаш масаласи тегишли текширув ва хорижий эмитент банк талаблари асосида ҳал этилади.

❓Энг муҳим савол — комиссия қанча?

☑️ Қонунчиликда барча банклар учун 5 ёки 10 фоизлик ягона комиссия ставкаси белгиланмаган. Хорижий валютани сўмга сотиш, шикастланган купюрани худди шу валютадаги бошқа купюрага алмаштириш ва инкассога топшириш турли операциялардир.

☑️ Марказий банкнинг расмий тушунтиришида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари учун алоҳида воситачилик ҳақи ундирилмаслиги, бошқа валюта айирбошлаш хизматлари учун эса комиссия белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, муомалага яроқли доллар билан операцияни рад этиш мумкин эмаслиги ҳар қандай алмаштириш хизмати мутлақо бепул дегани эмас. Комиссия операция тури ва банкнинг амалдаги тарифларига боғлиқ.

☑️ Яна бир муҳим эслатма!долларнинг эски намунада эканлиги уни автоматик равишда яроқсиз қилмайди. АҚШнинг расмий валюта маълумотларига кўра, аввалги дизайндаги доллар банкноталари ҳам қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

Хулоса шуки, доллардаги ҳар қандай доғ, ёзув, эскириш ёки майда йиртиқ уни яроқсиз қилиб қўймайди. Банклар ҳам, мижозлар ҳам купюранинг ҳолатини амалдаги қоидалар ва белгиланган мезонлар асосида баҳолаши керак.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
👁 18 тыс. ↻ 142 сегодня в 06:06