❓
Эски ёки шикастланган долларларни банклар комиссиясиз қабул қилиши шартми ва қонунчиликда қандай талаблар белгиланган?Ижтимоий тармоқларда майда нуқсонлари бор доллар купюралари бепул алмаштирилиши, жиддий шикастланган банкноталар учун эса банклар 5–10 фоиз комиссия олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалмоқда.☝️Масалани амалдаги қонунчилик асосида ўрганиб чиқдик. Аслида,
банкнотанинг муомалага яроқли ёки яроқсизлиги, банкнинг уни қабул қилиш мажбурияти ва комиссия ундириш тартиби алоҳида масалалар ҳисобланади.
☑️ Марказий банкнинг Адлия вазирлигида
3281-сон билан рўйхатдан ўтказилган
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 37-бандига кўра, қуйидаги нуқсонлари бўлган хорижий валюта банкноталари белгиланган шартлар асосида
муомалага яроқли ҳисобланади:▪️Банкнота сийқаланган ёки ифлосланган, аммо ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин бўлса;
▪️Ёпиштирилган йиртиқ банкнота эни ёки бўйининг тўртдан бир қисмидан ошмаса;
▪️Ёпиштирилган бурчак ёки қисмнинг майдони
1 см² дан ошмаса ва у айнан шу банкнотага тегишли бўлса;
▪️Майда доғлар, ёзувлар ёки штамп излари банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермаса ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаса;
▪️Майда тешиклар белгиланган ўлчам ва бошқа талабларга мувофиқ бўлса.
☑️
Қоидаларнинг 35-бандига кўра, банклар шикастланиш белгилари мавжуд, аммо муомалага яроқли ҳисобланган банкноталар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишни рад этиши мумкин эмас.☑️ Агар доллар жиддий шикастланган бўлса,
Қоидаларнинг 38-бандида бўлакларга ажратилган, куйган, ранги ўзгарган, кимёвий моддалар таъсирига учраган, ўлчами 3 мм ёки ундан ортиққа ўзгарган ҳамда бошқа жиддий нуқсонларга эга банкноталарнинг муомалага яроқсиз ҳисобланиши белгиланган.
☝️
Бундай банкноталарни ҳам банклар инкассога қабул қилишни рад эта олмайди. Бироқ инкассога қабул қилиш купюра дарҳол алмаштириб берилишини англатмайди. Унинг қийматини қоплаш масаласи тегишли текширув ва хорижий эмитент банк талаблари асосида ҳал этилади.
❓Энг муҳим савол — комиссия қанча?
☑️ Қонунчиликда барча банклар учун
5 ёки 10 фоизлик ягона комиссия ставкаси белгиланмаган. Хорижий валютани сўмга сотиш, шикастланган купюрани худди шу валютадаги бошқа купюрага алмаштириш ва инкассога топшириш турли операциялардир.
☑️
Марказий банкнинг расмий тушунтиришида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари учун алоҳида воситачилик ҳақи ундирилмаслиги, бошқа валюта айирбошлаш хизматлари учун эса комиссия белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Демак,
муомалага яроқли доллар билан операцияни рад этиш мумкин эмаслиги ҳар қандай алмаштириш хизмати мутлақо бепул дегани эмас. Комиссия операция тури ва банкнинг амалдаги тарифларига боғлиқ.
☑️ Яна бир муҳим эслатма!
долларнинг эски намунада эканлиги уни автоматик равишда яроқсиз қилмайди. АҚШнинг расмий валюта маълумотларига кўра, аввалги дизайндаги доллар банкноталари ҳам қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Хулоса шуки, доллардаги ҳар қандай доғ, ёзув, эскириш ёки майда йиртиқ уни яроқсиз қилиб қўймайди. Банклар ҳам, мижозлар ҳам купюранинг ҳолатини амалдаги қоидалар ва белгиланган мезонлар асосида баҳолаши керак.Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar